Маҳкума аёллар учун масофавий таълим имконияти яратилади

1 дақиқа ўқиш196
Маҳкума аёллар учун масофавий таълим имконияти яратилади

Ўзбекистонда жазони ўтаётган аёлларни жамиятга мослаштириш ва уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида муҳим ташаббус илгари сурилди. Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида жиноятга қўл урган аёллар билан манзилли ишлашга қаратилган Янги ҳаёт дастури бошланиши эълон қилинди.

Ушбу дастур доирасида маҳкумалар 3 дан 6 ойгача бўлган муддатда турли касб ҳунарларга ўқитилади ва якунда махсус сертификатларга эга бўлишади. Бу уларнинг озодликка чиққандан сўнг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига ёрдам беради.

Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, эндиликда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган аёллар учун олий таълим олиш имконияти кенгайтирилмоқда. Улар муассасанинг ўзида имтиҳон топшириб, олийгоҳларга кириш ва масофавий шаклда ўқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Контракт асосида ўқишга қабул қилинган маҳкумаларга эса давлат томонидан қўллаб қувватлаш чоралари кўрилади. Хусусан, жазони ўтаб, ишга жойлашгандан сўнг қайтариш шарти билан фоизсиз ссудалар ажратилиши режалаштирилган.

Мазкур чора тадбирлар аёлларнинг таълим олишга бўлган интилишини рағбатлантириш ҳамда уларнинг жамиятга тўлақонли қайтишини таъминлашга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?