АҚШдан яна 72 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

1 дақиқа ўқиш318
АҚШдан яна 72 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

АҚШдан яна 72 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

11 март куни АҚШдан Ўзбекистонга махсус авиарейс билан 72 нафар юртдошимиз олиб келинди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси хабар тарқатди.

Расмий маълумотда айтилишича, ушбу фуқаролар АҚШ ҳудудида қонуний асосда яшаш ҳуқуқига эга бўлмагани учун мамлакатдан чиқарилган. Уларни юртига қайтариш ишлари махсус ташкил этилган рейс орқали амалга оширилган.

Элчихона қайд этишича, мазкур тадбир АҚШ томонидан ноқонуний миграцияга қарши кўрилаётган чоралар доирасидаги навбатдаги амалий қадамлардан бири ҳисобланади. Шу орқали миграция қоидаларини бузган шахсларни аниқлаш ва уларни мамлакатдан чиқариш сиёсати изчил давом эттирилаётгани билдирилган.

Шунингдек, баёнотда Дональд Трамп президентлик лавозимига киришганидан буён 1000 нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилингани ҳам келтирилган. Бу рақам сўнгги даврда миграция қонунчилигига нисбатан талаблар янада кучайтирилганини кўрсатади.

Баёнот якунида АҚШ ҳудудига ноқонуний равишда кирган ёки мамлакатда қонуний мақомсиз яшаб турган шахслар қамоқ жазоси ҳамда мажбурий чиқариб юборилиш каби оқибатларга дуч келиши мумкинлиги эслатилган. Шу билан бирга, депортация жараёнларида ҳамкорлик кўрсатгани учун Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида миннатдорлик изҳор этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?