Ёзувчи Юсуф Рўзиев вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Юсуф Рўзиев (Юсуф Рўзи Бойкандий) 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Юсуф Рўзиев 1963 йил 24 апрелда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Сайёд қишлоғида туғилган. У 1980 йилда тумандаги 5-мактабни олтин медал билан тамомлаган. 1993 йилда Бухоро давлат университетини битирган адиб 2007 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.
Ижодкорнинг қаламига мансуб “Раҳмат сенга, Ҳумо”, “Тунги шабада операцияси”, “Бухоронинг олд полвони” тарихий романи ҳамда “Кўҳна Пойкент қиссаси” тарихий-илмий асари китобхонларга тақдим этилган.
Zamin.uz марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ижодкор ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…