date

Ўзбекистонлик жиноятчи АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистонлик жиноятчи АҚШдан депортация қилинди

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятда айбланиб, узоқ вақтдан буён қидирувда бўлган 37 ёшли фуқаро АҚШда қўлга олинди ва Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан АҚШнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги шахснинг жойлашуви аниқланган.

Маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган ушбу шахс 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қидирувга берилган эди. У гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ қонунга хилоф ҳаракатларда айбланган.

Олиб борилган ҳамкорлик натижасида у АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида аниқланиб, қўлга олинди ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Ҳозирда унга нисбатан қонун доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мутахассислар бу ҳолат халқаро ҳамкорликнинг самарали намунаси эканини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик жиноятчи АҚШдан депортация қилинди