Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба 1 йил-у 4 ойга қамалди

1 дақиқа ўқиш3
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба 1 йил-у 4 ойга қамалди

Жанубий Кореяда Сурияда фаолият юритувчи террорчилик ташкилотини молиялаштирган Ўзбекистон фуқароси 1 йил-у 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Yonhap» агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга университет қошидаги тил марказида таҳсил олиш учун D-4-1 визаси билан келган. Мамлакатда талаба сифатида яшаб юрган вақтида у БМТ томонидан террорчилик ташкилоти сифатида белгиланган «Катиба ат-Тавҳид вал-Жиҳод» (KTJ) гуруҳи аъзоси билан алоқага киришган.

Суд маълумотларига кўра, 2024 йил январидан 2025 йил январигача у ташкилот аъзоси кўрсатган ҳисоб рақамларига олти марта пул ўтказган. Юборилган маблағнинг умумий миқдори 1,25 миллион вонни ташкил этган.

Бундан ташқари, KTJ аъзоси ундан Жанубий Кореяда яшовчи бошқа бир шахс юборадиган пулни қабул қилиб, Сурияга жўнатишда ёрдам беришни сўраган. Ўзбекистонлик талаба бу топшириқни бажаришга уринган, бироқ пул унга етиб келмаган ва ўтказма амалга ошмаган.

Суд айбланувчининг террорчилик ташкилотини молиялаштираётганини билган ҳолда пул юборганини аниқлаган. Судья бундай маблағлар ташкилот фаолиятини давом эттиришга хизмат қилишини, уларнинг миқдоридан қатъи назар, террорчиликни молиялаштириш халқаро тинчлик ҳамда давлат ва жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидлаган.

Жазо тайинлашда судланувчининг ўз айбига иқрор бўлгани инобатга олинган. Унга 16 ой қамоқ жазоси тайинланиши билан бирга, 1,25 миллион вон миқдоридаги маблағни ундириш ҳақида ҳам қарор чиқарилган.

Маълумот учун, KTJ 2014 йил декабрь ойида ташкил этилган экстремистик гуруҳ бўлиб, БМТ томонидан террорчилик ташкилоти сифатида белгиланган. Гуруҳ 2016 йилда Қирғизистондаги Хитой элчихонасига уюштирилган худкушлик ҳужуми ва 2017 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги метрода содир этилган портлашга алоқадорликда кўрилган.

Ташкилот аъзоси талаба билан мулоқотда ўзини ҳам Ўзбекистон фуқароси сифатида таништирган. У KTJ Сурияда ҳукумат қўшинлари ва Россияга қарши жанг олиб бораётганини айтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?