АҚШ авиация тизимидаги йирик узилиш сабаби маълум бўлди

1 дақиқа ўқиш2
АҚШ авиация тизимидаги йирик узилиш сабаби маълум бўлди

АҚШ авиация тизимида қарийб беш соат давом этган узилиш ва 20 мингдан ортиқ рейснинг кечикиши ёки бекор қилинишига давлат пудратчиси L3Harris томонидан ўрнатилган роутер сабаб бўлган бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, янги қурилма бошқа роутерларга ҳаддан ташқари кўп уланиш сўровларини юбориб, алоқа тизимига ортиқча юклама туширган. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Ҳодиса 13 ноябрь куни юз берган. АҚШ Федерал авиация маъмурияти (FAA) хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакат бўйлаб парвозларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган. Муаммо мамлакатдаги 22 та парвозларни бошқариш марказининг 17 тасида кузатилган.

АҚШ транспорт вазири Шон Даффининг айтишича, L3Harris компанияси эски мис симли алоқа линияларини оптик толали тизимга алмаштириш бўйича режали техник ишларни олиб бораётган бўлган. Муаммолар Арканзас ва Техас штатларидаги объектларга ўрнатилган роутерлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Даффининг тушунтиришича, янги роутерлар ҳар 4–5 сонияда бошқа қурилмаларга 1 000 дан ортиқ уланиш сўровини юборган. Натижада FAA марказларида самолётлар ва радарлар билан боғлиқ маълумотлар алмашинувида беқарорлик юзага келган.

Ҳозирча носозлик роутерларнинг ўзидаги нуқсон сабабли юз берганми ёки уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш жараёнида хатога йўл қўйилганми, аниқланмаган. Даффи компания вакиллари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганиш давом этаётганини билдирган.

L3Harris компанияси ҳодисани жиддий қабул қилаётганини ва текширувда FAAга ёрдам бераётганини маълум қилган. Компания эски мис симли алоқа тизимини оптик толали тармоққа ўтказиш бўйича режалаштирилган ишларнинг 70 фоиздан ортиғини бажарган.

Маълум қилинишича, алмаштирилиши режалаштирилган роутерлар қарийб 25 йилдан бери ишлатилган. Уларни 2006 йилдаёқ янгилаш кўзда тутилган эди. АҚШ Федерал авиация маъмурияти эса эскирган алоқа тизимларини сақлаш учун йилига қарийб 1 миллиард доллар сарфлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?