Ўзбекистонда 100 қизга 108 ўғил тўғри келмоқда — Қашқадарёда кўрсаткич юқори

Ўзбекистонда 100 қизга 108 ўғил тўғри келмоқда — Қашқадарёда кўрсаткич юқори

2010–2025 йилларда Ўзбекистонда қарийб 12,5 миллион чақалоқ туғилган. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, уларнинг 6,48 миллион нафарга яқини ўғил, 6 миллионга яқини эса қиз болалардир.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу даврда ҳар 100 нафар қиз болага ўртача 108 нафар ўғил бола тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Қашқадарё вилоятида қайд этилган. 2010–2025 йиллар давомида вилоятда 100 нафар қиз болага қарийб 109 нафар ўғил бола тўғри келган.

Наманган ва Жиззах вилоятларида ҳам ўғил болалар сони қизларга нисбатан юқори бўлган. Мазкур даврда Наманганда ҳар 100 нафар қизга қарийб 108 нафар, Жиззахда эса 108 нафар ўғил бола тўғри келган.

Қайд этиш керакки, мазкур рақамлар 2010–2025 йиллар бўйича жами туғилишлар асосида ҳисобланган нисбатни билдиради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар