Қидирувдаги BYD SONG PLUS автотранспорт воситаси топилди

Мажбурий ижро бюросининг Хатирчи туман бўлими ходимлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, айниқса давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълум бўлишича, Бюронинг Хатирчи туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан, қарздор «Карим полвон» фермер хўжалигининг 19 та ижро ҳужжати бўйича 275 млн. 266 минг сўм солиқ қарзи юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган BYD SONG PLUS автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Қидирув шуъбаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида қидирувдаги автомашина фермер хўжалигининг қушимча биносидан топилиб, давлат ижрочиси томонидан автомобиль тегишли тарзда расмийлаштирилиб, хатланган ҳолда жарима майдонига жойлаштирилди.
Агар қарздорлик қисқа фурсатда қопланмаса, автомашина қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилиши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилди.
Бу йўналишдаги чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.






























Изоҳлар 0
…