Чирчиқ дарёси соҳили кутилмаганда ўпирилиб кетди

1 дақиқа ўқиш132
Чирчиқ дарёси соҳили кутилмаганда ўпирилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси соҳилида ўпирилиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги расмий маълумот тарқатди.

Билдирилишича, 11 июнь куни соат 14:00 атрофида “Нурафшон” маҳалласи ҳудудида жойлашган сув сўндиргич иншоотининг оқим бўйлаб ўнг қисмидаги бетон қоплама ва соҳил ҳудудида ер кўчиши юз берган.

Ҳодиса ҳақида хабар олингач, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги ишчи гуруҳ зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимлик ва тегишли идоралар вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилди.

Чирчиқ дарёси соҳили кутилмаганда ўпирилиб кетди

Айни пайтда ҳудудда тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ишларга экскаваторлар, юк ташувчи техникалар ҳамда бир қатор мутахассислар жалб қилинган.

Масъуллар маълум қилишича, ўпирилиш оқибатида аҳоли яшаш уйлари, ижтимоий объектлар ёки тадбиркорлик субъектларига зарар етмаган. Шу билан бирга, ҳозирча фуқаролар хавфсизлигига таҳдид мавжуд эмаслиги таъкидланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?