Суд қарори сўзда эмас, амалда: хонадонни бўшатиш ижроси таъминланди

Суд қарори сўзда эмас, амалда: хонадонни бўшатиш ижроси таъминланди

Мажбурий ижро бюросининг Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати асосида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда АТ «Халқ банки» манфаати йўлида жавобгар Ш. К. ва унинг оила аъзоларини Зафаробод тумани, Самарқанд МФЙ, Ўйғун кўчаси, 90-уй манзилида жойлашган, банкка тегишли хонадондан чиқариш тўғрисидаги суд қарори ижроси таъминланди.

Ижро ҳаракатлари бошланишидан олдин давлат ижрочиси томонидан жавобгарга суд қарорини ихтиёрий равишда бажариш учун қонунчиликда назарда тутилган муддат берилди, қарорни бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Бироқ белгиланган муддат ичида суд ҳужжати талаблари бажарилмагани сабабли, мажбурий ижро чоралари қўлланилди.

Белгиланган тартибда ўтказилган ижро ҳаракатлари натижасида жавобгар ва унинг оила аъзолари хонадондан чиқарилди ҳамда мулк қонуний эгасига топширилди. Шу тариқа мазкур ижро ишининг ижроси амалда тўлиқ тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар қарорларининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ижро этилишини таъминлаш орқали қонунийликни мустаҳкамлаш, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар