Келинга тегишли мол-мулклар мажбурий тартибда қонуний эгасига қайтарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 26.05.2026 йилдаги қарорига асосан, оилавий келишмовчилик оқибатида жавобгар И.Ш.нинг яшаш манзилида сақланаётган даъвогар И.Б.га тегишли мол-мулкларни қонуний эгасига натура шаклида қайтариш белгиланган.
Мазкур суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Ижро ҳаракатлари давомида суд қарори ихтиёрий равишда бажарилмагани ҳамда давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажаришга тўсқинлик қилингани сабабли қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари қўлланилди.
Кўрилган чоралар натижасида суд қарори тўлиқ ижро қилиниб, даъвогарга тегишли бўлган жами 25 дона, 9 турдаги мол-мулк мажбурий тартибда олиб берилиб, қонуний эгасига топширилди.
Натижада фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари тикланиб, суд ҳужжатининг тўлиқ ва амалда ижро этилиши таъминланди.































Изоҳлар 0
…