Энсо Мареска Эрлинг Холанд қоидаси ва Манчестер Сити ҳақида гапирди

Манчестер Сити янги бош мураббийи Энсо Мареска Эрлинг Холанд сардор бўлиб қолса, жамоада тактик муаммо юзага келиши мумкинлигини ҳазил билан айтди. Мареска аввал Лестер ва Челси жамоаларида гол урилгач, сардор нишонлаш учун эмас, кўрсатма олиш учун захира ўриндиғига келиши кераклиги ҳақида қоида жорий қилган.
Англиянинг Манчестер Сити жамоасининг янги бош мураббийи Энсо Мареска жамоанинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан боғлиқ қизиқарли тактик вазият ҳақида гапириб ўтди. Мутахассис аввалги жамоаларида қўллаган қатъий қоидалари ва юлдуз футболчининг майдондаги ҳаракатлари хусусида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Goal.com хабар беришича, 46 ёшли италиялик мутахассис Пеп Гвардиола асос солган пойдевор устига ўзининг тартиб-интизом ва назоратга асосланган фалсафасини қуришга киришган. Маресканинг асосий талабларидан бири ўйин давомида майдондаги мулоқот ва тартибни қатъий сақлашдан иборат.
Майдондаги қатъий интизом
Мураббийнинг ўзига хос тактик ёндашувларидан бири жамоа гол ургандаги дарҳол реакция қилиш одатларига бориб тақалади. У ўйиннинг энг қизғин паллаларида сардорлар билан бевосита алоқада бўлишни афзал кўради.Энсо Мареска ўтган мавсумларда ҳам шундай усул қўллаганини таъкидлади: «Лестер ва Челси жамоаларида ишлаганимда менда битта қоида бор эди: гол ургнимизда сардор нишонлаш учун эмас, кўрсатма олиш учун захира ўриндиғига келиши керак эди», дейди мураббий ҳиссиётлардан кўра тактик ўзгаришларни устун қўйишини тушунтириб.
Холанд билан боғлиқ кутилмаган вазият
Те Нев Ёрк Times нашри маълумотига кўра, бу қоида олдинги жамоаларда муваффақиятли ишлаган бўлса-да, Манчестер Сити клубида вазият бироз ўзгача тус олиши мумкин. Хусусан, жамоанинг асосий тўпурари Эрлинг Холанд сардорлик вазифасини бажариб қолса, бу мураббийлар штаби учун кичик муаммога айланиши эҳтимоли бор.Мареска бу ҳазиломуз ҳолатни қуйидагича изоҳлади: «Бу яхши савол. Агар сардор гол урса, демак у нишонлаши мумкин. Агар Эрлинг сардор бўлса, тавба! Бизда муаммо юзага келади, тасаввур қила оласизми?», дея зарафомуз ҳазиллашди у норвегиялик футболчининг доимий равишда гол уриш одатига ишора қилиб.
Мазкур ёндашув Манчестер Сити учун янги мавсум олдидан жамоа ичидаги муҳит ва тактик интизом қанчалик муҳим эканини кўрсатади. Энсо Мареска ўз ғояларини амалда қўллашда давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…