Volvo S90 флагман седанининг Хитойдаги нархи кескин туширилди

2 дақиқа ўқиш207
Volvo S90 флагман седанининг Хитойдаги нархи кескин туширилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Volvo S90 Смарт Лухурй Эдитион 2026-йилги версиясининг Хитойдаги нархи траде-ин шарти билан 406 900 юандан 229 900 юангача туширилди, айрим дилерларда эса автомобилни тахминан 205 000 юанга олиш мумкин.
  • Модел савдоси 2023-йилдаги ойлик 3500 донадан 2025-йилда 1500 тагача камайган, 2026-йил апрел ойида эса атиги 428 та седан сотилган.

Хитой автомобил бозорида швед брендининг флагман модели бўлган Volvo S90 Смарт Лухурй Эдитион 2026-йилги версиясининг нархи сезиларли даражада пасайтирилди. ixbt.com маълумотига кўра, аввалроқ ушбу седан учун 406 900 юан талаб қилинган бўлса, ҳозирда расмий нарх эски машинани савдога топшириш (траде-ин) шарти билан 229 900 юангача туширилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги дилерлик марказлари эса харидорларни жалб қилиш учун янада қулай шартларни таклиф қилмоқда. Унга кўра, ушбу премиум тоифадаги автомобилни тахминан 205 000 юан эвазига харид қилиш имконияти мавжуд. Нархларнинг бунчалик кескин тушиб кетиши моделга бўлган талабнинг кетма-кет йиллар давомида пасайиб бораётгани билан бевосита боғлиқдир.

Сотув кўрсаткичларининг кескин пасайиши

Статистик маълумотларга кўра, Volvo S90 савдолари охирги йилларда жиддий равишда тушиб кетган. Агар 2023-йилда ўртача ойлик сотув кўрсаткичи 3500 донани ташкил этган бўлса, 2024-йилда бу рақам 2500 тага, 2025-йилда эса 1500 та автомолга қисқарган.

Вазият 2026-йилда янада оғирлашган. Хусусан, апрель–июн ойларида ойлик сотувлар атиги 400–500 тани ташкил этиб, хусусан, апрель ойининг ўзида бор-йўғи 428 та седан эгасини топган. Бу каби салбий кўрсаткичлар Volvo брендининг бутун Хитой бозоридаги мавқеига ҳам соя солмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида швед брендининг Катта Хитойдаги умумий савдолари 53 200 тани ташкил этди. Шу билан бирга, компаниянинг глобал миқёсдаги умумий сотув ҳажми ҳам 8 фоизга қисқаргани қайд этилган.

Техник базанинг эскиргани асосий муаммо сифатида кўрсатилмоқда

Мутахассисларнинг фикрича, талабнинг сустлашишига асосий сабаб сифатида Volvo S90 моделининг техник жиҳатдан эскириб қолгани кўрсатилмоқда. Автомобил аллақачон ўз даврини ўтай бошлаган СПА платформасида йиғилган бўлиб, у 2,0 литрли двигател, 48 вольтли юмшоқ гидрид тизими ҳамда олд айланма узатма билан жиҳозланган.

Мазкур синфдаги харидорлар кўпроқ талаб қиладиган олти цилиндрли двигател ва тўлиқ узатмали версиялар эса мижозларга тақдим этилмайди. Шунингдек, автомобилдаги электрон бошқарув тизимлари ва автоматлаштириш функциялари бугунги кундаги замонавий рақобатчилар имкониятларидан ортда қолмоқда.

Юзага келган шароитда Volvo раҳбарияти нархларни демпинг қилиш ва Хитойдаги бўлинмани бошқариш тизимини янгилаш орқали мамлакат бозоридаги вазиятни ўнглашга ҳамда савдо ҳажмини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?