Тошкент боғчасидаги дахшатли кадрлар: Боланинг оғзига мато тиққан тарбиячи бўйича текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги "Rayyona Kids" хусусий боғчасида тарбиячининг болаларга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видеолар тарқалди.
Кадрларда тарбиячи болалардан бирининг оғзига мато тиққани, яна бир боланинг қўлини эса эшик билан қисгани кўринади. Мазкур ҳолат жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги воқеани назоратга олганини маълум қилди. Ҳолатни ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.
Текширув якунларига кўра, айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўрилиши айтилди. Шунингдек, лицензия талабларини бузган нодавлат боғчаларнинг лицензиясини бекор қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…