Қашқадарёда 14 ёшли қиз зўрланди, ҳолат юзасидан тўрт киши қўлга олинди

Қашқадарёда 14 ёшли қиз зўрланди, ҳолат юзасидан тўрт киши қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган оғир жиноят юзасидан тўрт нафар шахс қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат бўйича кенг қамровли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 7 июнь куни 23, 22, 21 ва 20 ёшли тўрт нафар эркак 14 ёшли қизни Damas русумли автомашинага миндириб, аҳоли яшаш ҳудудидан ташқарига олиб чиққан. Тергов маълумотларига кўра, у ерда қизга нисбатан оғир жиноят содир этилган.

Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, Яккабоғ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойини кўздан кечириб, иш учун аҳамиятли бўлган ашёвий далилларни йиғган. Шунингдек, суд-тиббий, биологик ва психологик экспертизалар тайинланган.

Аввалига мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Кейинчалик тўпланган далиллар асосида иш Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича қайта малакаланди.

Тергов органлари томонидан тўрт нафар гумонланувчига мазкур модда асосида айб эълон қилиниб, улар процессуал тартибда ушланган.

Маълум қилинишича, жиноят иши Тергов департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари якунланганидан сўнг айбдорлиги исботланган шахсларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов манфаатларидан келиб чиқиб, иш бўйича бошқа маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаслигини маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар