Cloudflare сунъий интеллект компанияларини контент учун ҳақ тўлашга мажбурламоқда

Интернет хавфсизлиги ва инфратузилмаси соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган Cloudflare сунъий интеллект (AI) саноатига нисбатан янги ва қатъий сиёсатни эълон қилди. Компания веб-сайт эгаларининг интеллектуал мулкини ҳимоя қилиш мақсадида қидирув тизимлари ва AI ботлари ўртасидаги чегарани аниқ белгилаб олиш талабини қўйди. Бу қадам глобал тармоқдаги маълумотлар алмашинуви экотизимини тубдан ўзгартириши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Cloudflare берган маълумотга кўра, 2026-йил 15-сентябрдан бошлаб компаниянинг стандарт созламалари қидирув ва AI ўқитиш мақсадларини бирлаштирган "аралаш турдаги" ботларни (михед-усе кравлерс) реклама жойлаштирилган саҳифаларга киришини автоматик равишда блоклайди. Бу шуни англатадики, Google каби гигантлар ўз ботларини икки хил вазифага ажратишлари керак: бири анъанавий қидирув учун, иккинчиси эса AI моделларини ўқитиш учун.
Муаллифлик ҳуқуқи ва адолатли рақобат
Ҳозирги вақтда кўплаб нашриётлар ва сайт эгалари ўз контентининг қидирув тизимларида кўринишини хоҳлашади, аммо ушбу маълумотларнинг AI моделларини бепул ўқитиш учун ишлатилишига қарши. Cloudflare компанияси асосчиси ва бош директори Маттев Принсе таъкидлашича, бугунги кунда интернет трафигининг ярмидан кўпини инсонлар эмас, балки ботлар ташкил қилмоқда. Бу эса барқарор рақамли экотизим яратиш учун тезкор чоралар кўришни талаб этади.Cloudflare очиқчасига дунёдаги энг йирик қидирув тизимини (Google назарда тутилмоқда) танқид қилиб, у бошқа AI компанияларига қараганда икки баравар кўп маълумотга эга эканини билдирди. Сабаби, сайт эгалари қидирув натижаларидан тушиб қолмаслик учун ўз маълумотларини AI ўқитиш учун беришга мажбур бўлмоқда. Гарчи Google ўзининг Google Эхтендед боти орқали рад этиш имкониятини тақдим этса-да, Cloudflare буни етарли эмас деб ҳисоблайди.
Янги иқтисодий модел: Пай Пер Усе
Компания нафақат чекловлар, балки нашриётлар учун даромад манбаларини ҳам таклиф қилмоқда. Аввалроқ эълон қилинган Пай Пер Кравл (ҳар бир сканерлаш учун ҳақ тўлаш) тизими эндиликда Пай Пер Усе (ҳар бир фойдаланиш учун ҳақ тўлаш) моделига айланмоқда. Бу тизим орқали нашриётлар ўз контенти AI томонидан қиймат яратган ҳар бир ҳолатда ҳақ олишлари мумкин бўлади.Ушбу янги қоидалар Cloudflare платформасининг барча янги мижозлари, янги очилган сайтлар ва барча бепул тарифдаги фойдаланувчилар учун амал қилади. Бу ўзгаришлар OpenAI, Google ва Microsoft каби технологик гигантларни ўз стратегияларини қайта кўриб чиқишга ва сифатли контент учун нашриётлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ундаши мумкин.
Ўзбекистонлик контент яратувчилар ва ОАВ вакиллари учун ҳам бу янгилик муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий сайтлар Cloudflare хизматларидан кенг фойдаланишини ҳисобга олсак, келажакда ўзбек тилидаги маълумотларнинг AI томонидан ўзлаштирилиши устидан назорат кучайиши ва бу орқали қўшимча монетизация имкониятлари пайдо бўлиши эҳтимоли юқори.






























Изоҳлар 0
…