Ҳибсдаги Одилхон қори оғир жудоликка учради

1 дақиқа ўқиш270
Ҳибсдаги Одилхон қори оғир жудоликка учради

Ҳибсда сақланаётган таниқли диний уламолардан бири Одилхон қори Исмоилов оиласида оғир мусибат юз берди. Унинг 90 ёшли онаси Ҳафизахон ая вафот этди.

Маълум бўлишича, марҳума 11 август куни оламдан кўз юмган. У бугун, 12 август куни пешин намозидан сўнг Наманган шаҳридаги «Мавлоно» қабристонига дафн этилган.

Маросимда марҳуманинг яқинлари ва қариндошлари иштирок этган. Аммо ҳибсда сақланаётган Одилхон қори Исмоилов онасининг жаноза ва дафн маросимида қатнашмаган.

Эслатиб ўтамиз, Одилхон қори Исмоилов жорий йилнинг 20 июль куни Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди ҳукми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Одилхон қори Исмоилов кўп йиллар давомида Тошкентдаги бир қатор йирик масжидларда фаолият юритган. Хусусан, у Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, шунингдек, «Кўкча» (Шайх Зайниддин) масжиди имоми сифатида хизмат қилган.

90 ёшида вафот этган Ҳафизахон аянинг дафн маросими Наманганда ўтказилди. Онаси билан сўнгги бор хайрлаша олмаган ўғил учун бу айрилиқ янада оғир кечгани табиий.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?