“Уй бошқаруви раҳбарлари” фуқаролардан 574,6 млн сўм ундирган

1 дақиқа ўқиш91
“Уй бошқаруви раҳбарлари” фуқаролардан 574,6 млн сўм ундирган

Тошкент шаҳри Учтепа туманида ўзларини уй бошқаруви раҳбарлари сифатида таништириб, фуқароларнинг 574,6 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган икки шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида А.Б. ва М.Б. “Ватанпарвар” МФЙ ҳудудидаги 29-сонли уй бошқаруви раҳбарлари сифатида ўзларини таништиргани аниқланган.

Маълум бўлишича, улар ушбу кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи фуқаролардан турли баҳоналар билан жами 574,6 миллион сўм маблағни фирибгарлик йўли билан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?