«Авиачипталар — шармандалик, прокурор томошабин»: Сурхондарё ҳокимидан кутилмаган баёнот

2 дақиқа ўқиш187
«Авиачипталар — шармандалик, прокурор томошабин»: Сурхондарё ҳокимидан кутилмаган баёнот
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов самолёт ва поезд чипталари нархининг ошгани, йўл инфратузилмасининг аянчли аҳволи ҳамда транспортдаги муаммоларни кескин танқид қилди.
  • У М-39 халқаро автомагистралидаги вазият сабаб таксистлар ва автобус ҳайдовчилари норози эканини, Бойсундан ўтиш қийинлигини билдирди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоятнинг пойтахт Тошкент шаҳри билан транспорт логистикаси, аянчли йўл инфратузилмаси ҳамда самолёт ва поезд чипталари нархининг ҳаддан ташқари ошиб кетганини очиқ ва кескин танқид остига олди.

Вилоят раҳбари масъул ташкилотларнинг лоқайдлигини қаттиқ қоралаб, оддий халқ пойтахтга етиб олишда мислсиз қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади.

«Бойсундан ўтиб бўлмайди, одамлар юзига қараб бўлмаяпти»

Ҳоким аҳолининг Тошкентга қатнайдиган асосий йўналиши бўлмиш М-39 халқаро автомагистрали бўйича оғриқли вазиятга тўхталди:

«Бойсундан ўтиб бўлмайди. Таксистларимиз, автобус ҳайдовчиларимиз норози бўлиб, бақириб-чақириб юришибди. Йўлларнинг аҳволидан одамларнинг юзига қарай олмайдиган ҳолатдамиз», — деди Улуғбек Қосимов.

Поездлар ва вокзаллар: «Вагонга чиққан одам Тошкентгача касал бўлади»

Темир йўл соҳасидаги шароитлар ҳам вилоят раҳбарининг қаттиқ эътирозига сабаб бўлди. Қосимовнинг таъкидлашича, темир йўл транспортида элементар қулайликлар умуман яратилмаган:

«Темир йўлда умуман шароит йўқ. Вагонга чиққан одам Тошкентга етгунча касал бўлиб қолади. Совитиш (кондиционер) тизими ҳам, бошқа шароитлар ҳам ишламаяпти. Вокзалда на чипта бор, на одамларга шароит яратилган. Термиздан Сариосиёга қатнайдиган шаҳар атрофи поездларида эса одам ташишнинг умуман иложи йўқ — у ерга одам сиғмайди ва шароит йўқ. Бу ҳолатда Транспорт прокурори шунчаки томошабин бўлиб ўтирибди», — дея қўшимча қилди у.

«Таниш-билишсиз чипта топиб бўлмайди»: Авиақатновлар ва нархлар муаммоси

Энг кескин танқидлардан бири авиация ва чипталар нархига қаратилди. Ҳоким авиачипталарнинг икки баробар қимматлашиб кетгани ва монополияга қарши курашиши керак бўлган органларнинг сукунатини қоралади:

«Авиачипталар масаласи — умуман шармандалик! Нархлар икки бараварга ошди. Рақобат қўмитаси (собиқ Монополия) номли ташкилот эса шунчаки томошабин. Бечора, оддий одам қандай юриши керак? Бу чипта нархини кўриш ҳам, харид қилиш ҳам имконсиз бўлиб қолди. Умуман олганда, таниш-билишларсиз авиачипта топиб бўлмайдиган тизим яратиб қўйилган».

Вилоят раҳбари томонидан билдирилган ушбу ҳақли ва кескин эътирозлар тегишли вазирлик ва идоралар, жумладан, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан тезкор чоралар кўрилишини талаб этмоқда.

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?