Туркия 2027 йилда илк бор Ойга космик аппарат юбормоқчи

1 дақиқа ўқиш136
Туркия 2027 йилда илк бор Ойга космик аппарат юбормоқчи

Туркия 2027 йилнинг дастлабки ойларида Ойга ўзининг илк космик аппаратини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 13 август куни мамлакат саноат ва технологиялар вазири Меҳмет Фотиҳ Кажир маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, «Миллий технологик ҳамла» дастурида космик соҳа муҳим ўрин тутади. Унинг таъкидлашича, космик ва унга оид технологиялар нафақат илм-фан, балки мудофаа саноати учун ҳам стратегик аҳамиятга эга.

Туркия сўнгги йилларда BİLSAT, RASAT, GÖKTÜRK-2, Türksat 6A ва İMECE каби сунъий йўлдош лойиҳаларини амалга ошириб, космик технологиялар бўйича салоҳиятини оширган.

Кажирнинг маълум қилишича, туркиялик муҳандис ва олимлар ҳозирда мамлакатнинг ўз Ой аппаратини яратиш устида ишламоқда. Қурилма маҳаллий ишлаб чиқилган гибрид ракета двигатели билан жиҳозланади ва унинг парвози учун белгиланган барча асосий синовлар муваффақиятли якунланган.

Вазир Туркиянинг космосга мустақил чиқиш имкониятини стратегик мақсад сифатида кўраётганини билдириб, ракета технологияларини ривожлантириш бўйича ишлар давом этаётганини таъкидлади.

Шунингдек, мамлакат келгусида бошқариладиган космик миссияларни давом эттириш, янги халқаро космик станциялар лойиҳаларида технологик ҳамкор сифатида қатнашиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Tadbirda bir guruh odamlar jurnalistlarga intervyu bermoqda.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?