“Кулиб” расмга тушган қуён интернетни ҳайратда қолдирди (видео)

1 дақиқа ўқиш193
“Кулиб” расмга тушган қуён интернетни ҳайратда қолдирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда расмга тушиш вақтида гўёки кулиб, тишларини кўрсатган қуён акс этган видео тарқалди. Кадрлар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлиб, фойдаланувчилар орасида турли тахминлар пайдо бўлди.

Видеода қуённи суратга олиш учун тик турғизишади ва унга “кулиб тур” дейишади. Шундан сўнг қуён тишларини кўрсатиб, худди табассум қилаётгандек кўринади. Уни суратга олаётган киши ҳам бундай ҳолатни биринчи марта кўраётганини айтиб, ҳайратини яширмаган.

Видеога изоҳ қолдирганлар эса ҳазил тариқасида “Қуённи паспорт учун суратга олишяптими?”, “Қандай қуён бу?”, “Паспортга тушаётганидан хурсанд шекилли” каби фикрларни ёзишмоқда.

Аммо қуённинг бундай ҳолати ҳақиқатан ҳам “кулиш”ми ёки шунчаки унинг табиий хатти-ҳаракатими — номаълум.

Сизнингча, қуённинг бундай “табассуми” туғма одатми ёки уни шундай қилишга ўргатишганми? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?