Махачев ёки Гэрри? Ўзбек спорт юлдузлари ўз прогнозларини билдиришди

2 дақиқа ўқиш132
Махачев ёки Гэрри? Ўзбек спорт юлдузлари ўз прогнозларини билдиришди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 16 август куни АҚШда ўтказиладиган UFC 330 мусобақасининг марказий жангида Ислом Махачев камар учун мағлубияциз Иан «Мачадо»
  • Герри билан тўқнашади.
  • Ўзбекистонлик спортчилар ва экспертларнинг барчаси Махачев ғалабасини прогноз қилган.
  • Уларнинг айримлари жанг 5 раунд давом этиб, Махачев очколар эвазига ютишини айтган бўлса, бошқалари чемпион 1, 2, 3–4 ёки 4–5-раундларда нокаут ёки сабмишн орқали зафар қозонишини тахмин қилган.

16 август куни АҚШда бўлиб ўтадиган UFC 330 рақамли мусобақаси яқинлашгани сари бутун дунё бўйлаб жанг санъати ихлосмандларининг ҳаяжони ортиб бормоқда. Оқшомнинг марказий тўқнашувида ярим ўрта вазн тоифасининг амалдаги чемпиони Ислом Махачев ва мағлубият нималигини билмай келаётган ирландиялик даъвогар Иан «Мачадо» Гэрри камар учун октагонга кўтарилади.

Биз анъанага мувофиқ ушбу муросасиз супержанг борасида ўзбекистонлик таниқли спортчилар, мураббийлар ва соҳа экспертларининг таҳлилий фикрлари ҳамда прогнозлари билан қизиқдик, деб ёзади Sports.uz сайти.

Тажриба, кураш ва Хабибнинг тактикаси

Ўзбек яккакураш олами вакиллари Махачевнинг курашдаги устунлиги ва унинг бурчагидаги жамоа салоҳиятини асосий омил сифатида кўрсатмоқда:

  • Аюбхон Камолов (Ўзбек ММА афсонаси):

    «Бу жанг жуда қизиқарли ўтади. Услуб жиҳатидан қарасак, Исломнинг имконияти анча юқори. Кўпчилик мутахассислар ҳам россиялик чемпионнинг ғалабасини тахмин қилмоқда. Менимча, Махачев 1-раундда рақибни ўрганиб, жангга тўлиқ мослашади ва 2-раунд охирида Гэррини мағлуб этади. Мен Ислом учун дуода бўламан — у мусулмон спортчи ва ғалаба баъзан кўпчиликнинг дуосига ҳам боғлиқ».

  • Мавлонбек Қаҳҳоров (Таниқли муайтай устаси):

    «Иккала жангчи учун ҳам оғир баҳс кутиляпти. Гэрри жисмоний жиҳатдан бақувват ва ўзига ҳаддан ташқари ишонади. Бироқ Махачевнинг бурчагида Хабиб Нурмагомедов бор. Хабиб рақибга қарши энг тўғри тактикани тузиб беради. Менимча, тўқнашув тўлиқ 5 раунд давом этади ва Махачев очколар эвазига ғалабани илиб кетади».

  • Парвиз Абдумавлонов (ММА менежери):

    «Гэррининг кучли ҳимояланиш қобилиятини ҳисобга олсак, баҳс барча 5 та раундни қамраб олиши мумкин. Аммо якунда ҳакамлар бир овоздан Махачевнинг фойдасига қарор чиқаришади».

Муддатидан олдин ғалаба ва «D’Arce choke» усули

Айрим экспертлар эса баҳс ҳакамлар қароригача етиб бормаслигига ва чемпион жангни партерда муддатидан олдин ҳал қилишига ишонмоқда:

  • Дмитрий Худяков («Fight Baza» клуби мураббийи):

    «Дастлабки сониялардан кураш ва стойкада шиддатли қарама-қаршилик кузатилади. Аммо Махачев 1-раунднинг ўзидаёқ Гэррини нокаутга учратиши ёки сабмишн орқали зафар қучиши мумкин».

  • Сирочбек Исмоилов (Енгилмас профессионал боксчи, 12-0):

    «Исломнинг грепплинг маҳорати рақибникидан бир бош устун. Махачев илк 3 та раундда Гэррини жисмонан чарчатиб, 4 ёки 5-раундда бўғиш усули билан ишни тугатади».

  • Шохрух Абубакиров (ММА шарҳловчиси):

    «Баҳс кутилганидан ҳам шиддатли бўлади. Менимча, Ислом 3–4-раундларда рақиб бўйнига ва елкасига оғир босим ўтказиб, қон айланишини тўхтатувчи машҳур ‘D’Arce choke’ усули билан Гэррини таслим бўлишга мажбур қилади».

  • Темур Мамирбеков (Профессионал ММА жангчиси):

    «Гэррининг бўйи узун ва у универсал жангчи, бу Ислом учун жиддий бош оғриқ туғдиради. Шунга қарамай, Махачев ўз курашини ўтказиб, 2-раундда сабмишн билан камарини ҳимоя қилади».

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?