Қарздорлик эвазига корхонанинг нотурар жойи хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ижро иши доирасида қарздорликни ундиришга қаратилган навбатдаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Жумладан, ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қарздор МЧЖга тегишли бўлган нотурар мулк аниқланиб, белгиланган тартибда хатловга олинди.
Мазкур чора қарздорликни қоплаш, ундирувчининг қонуний талабларини таъминлаш ҳамда ижро ҳужжати талабларининг тўлиқ бажарилишига эришиш мақсадида амалга оширилди.
Қарздор томонидан мажбуриятлар ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда хатланган мол-мулк бўйича кейинги мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздорликларни ундириш, ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ҳамда ундирувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…