ПСЖ «Реал»дан кучли: Грузиялик афсона Кварацхелиянинг келажаги бўйича баёнот берди

1 дақиқа ўқиш183
ПСЖ «Реал»дан кучли: Грузиялик афсона Кварацхелиянинг келажаги бўйича баёнот берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Каха Каладзе ҳозирги кунда «PSJ»
  • «Реал»дан кучлироқ жамоа эканини таъкидлади.
  • У Хвича Кварацхелиянинг «Реал»га ўтиши катта ютуқ бўлиши мумкинлигини, бироқ футболчи Мадридда янги чўққиларни забт этиб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши кераклигини айтди.
  • Каладзе «PSJ» бош мураббийи Луис Энрикени ҳақиқий даҳо деб атади. Кварацхелиянинг Париждаги муваффақиятли ўйинлари унинг трансфер бозоридаги нархини ошириб, «Реал» эътиборида сақлаб турибди.

Грузия футболи афсонаси ва «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Каха Каладзе «ПСЖ» клуби ва Грузия терма жамоаси етакчиси Хвича Кварацхелиянинг Мадриднинг «Реал» клубига эҳтимолий ўтиши ҳақида тарқалган миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

Тажрибали мутахассис Хвичанинг Мадридга йўл олиши катта ютуқ бўлишини инкор этмаган бўлса-да, ҳозирги кунда Париж клубининг ўйин савияси «Реал»дан устун эканини очиқ таъкидлади.

«Реал» бемалол сотиб олиши мумкин, аммо...»

Каладзе машҳур юлдузнинг келажаги ва ҳар икки гранд клуб ўртасидаги фарқ ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

*«Агар холис қарасак, ҳа, «Реал Мадрид» бемалол уни сотиб олишга қурби етади... Шунчаки, бугунги кунда «ПСЖ» анча чиройлироқ футбол кўрсатмоқда ва улар «Реал»дан кўра кучлироқ жамоадир. Айнан бугунги кун ҳолатига кўра.

Аммо тарихга назар ташласак, табиийки, «Реал» — қироллик клуби ва футбол тарихидаги энг буюк жамоалардан бири. Шу сабабли, агар Хвича Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга муваффақ бўлса, барчамиз у учун фақат қувонамиз. Бироқ бу шунчаки оддий трансфер бўлиб қолмаслиги керак — у ерда ҳам янги чўққиларни забт этиш ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш лозим. Ана ўшанда бу ҳақиқий муваффақият бўлади»*.

«Луис Энрике — даҳо!»

Шунингдек, грузиялик собиқ юлдуз францияликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг жамоада олиб бораётган ишларини алоҳида эътироф этди:

«Лекин ҳозирги кунда менга «ПСЖ»нинг ўйини ҳаддан ташқари ёқмоқда. Негаки, у ерда Луис Энрике бор... У ҳақиқий даҳо мураббий!» — дея сўзини якунлади Каха Каладзе.

Хвича Кварацхелиянинг Париждаги муваффақиятли ўйинлари ва Луис Энрике қўл остидаги прогресси унинг трансфер бозоридаги нархини янада ошириб, Европанинг бошқа грандлари, жумладан «Реал» эътиборида сақлаб турибди.

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?