Итальян аёл 1 миллион евролик чиптасини ахлатга ташлади

1 дақиқа ўқиш259
Итальян аёл 1 миллион евролик чиптасини ахлатга ташлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Италиянинг Битонто шаҳрида бир аёл 1 миллион евролик лотерея чиптасини ютуқсиз деб ўйлаб, адашиб ахлатга ташлади.
  • Санитария ходимлари чиқиндилар орасидан чиптани бир суткадан ортиқ қидириб, уни шикастланмаган ҳолда топиб, аёлга қайтаришди.
  • Аёл доим танлайдиган 2, 4, 8, 10 ва 51 рақамлари унга миллион евролик ютуқ келтирган.

Италияда бир аёл қимор чиптасига тушган 1 миллион евролик ютуқдан деярли маҳрум бўлиб қолди. У чипта ютуқсиз деб ўйлаб, уни адашиб ахлатга ташлаб юборган. Бироқ санитария ходимларининг бир неча соатлик қидируви натижасида қимматли чипта топилиб, аёлга қайтарилди.

Воқеа Битонто шаҳрида содир бўлган. Аёл лотерея чиптасини дўконда текширтирганида, унга чипта «тўловга яроқсиз» экани айтилган. У бу хабарни чиптага ҳеч қандай ютуқ чиқмаган, деб нотўғри тушунган.

Аслида эса мазкур хабар катта миқдордаги ютуқларни оддий дўконнинг ўзида тўлаб бериш имкони бўлмаган ҳолатларда чиқар экан.

Уйига қайтгач, аёл мунтазам равишда танлайдиган 2, 4, 8, 10 ва 51 рақамлари миллион евролик ютуқни келтирганини оиласига айтган. Лотереядаги тўлов тартибини аниқлаб олгач, у зудлик билан яна дўконга қайтган.

Бироқ ўша пайтга келиб чипта аллақачон ахлатга ташланган ва санитария машинаси томонидан олиб кетилган эди.

Миллион евролик чипта ахлат орасидан қидирилди

Аёл санитария хизматига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган. Ходимлар ахлатни олиб кетган транспорт воситасини аниқлаб, уни тўхтатишган. Шундан кейин чиқиндилар махсус белгиланган ҳудудга олиб борилиб, чиптани қидириш ишлари бошланган.

Маълум қилинишича, аёл қидирув жараёнида пайдо бўладиган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича ёзма келишувга имзо қўйишига тўғри келган.

Санитария ходимлари бир суткадан ортиқ вақт давомида чиқиндилар орасидан чиптани излашган. Ниҳоят, омадли лотерея чиптаси шикастланмаган ҳолда топилган.

Қимматбаҳо қоғоз қўлига қайтарилгани ҳақида хабар олган аёл қувончдан кўз ёшларини тия олмаган. Шу тариқа, биргина тушунмовчилик сабаб ахлатга ташланган чипта яна топилиб, аёлнинг 1 миллион евролик ютуғи сақлаб қолинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?