Чорвоқда ота ва 2 ўғил бедарак йўқолди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди. Фожиа 2 сентябрь куни содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, уч киши — ота ва унинг икки ўғли — катерда сайр қилган. Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчаларисиз сувга тушган. Шундан сўнг учаласи ҳам чўкиб кетган.
Хабар келиб тушиши билан ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Қидирув ишлари сув ҳавзасининг тахминан 2–2,5 километр радиусдаги ҳудудида олиб борилган.
Қутқарув ишларига зарур куч ва воситалар жалб этилган. Сув омборининг катта майдони ва чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштираётгани маълум қилинган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан қидирув ишлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…