Генерал-майор Талъат Сатторов 71 ёшида вафот этди

1986 йилда Гдлян бошчилигидаги тергов гуруҳи томонидан «Пахта иши» доирасида ҳибсга олиниб, қарийб уч йил қамоқда бўлган ва кейинчалик оқланган истеъфодаги генерал-майор Талъат Сатторов 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Qalampir хабар берди.
Талъат Сатторов 1955 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. У меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлимида оддий милиционер сифатида бошлаган. 1982 йилда ИИВ Тошкент олий мактабини тамомлаб, ички ишлар органларининг турли хизматларида фаолият юритган.
1986 йилда Гдлян бошчилигидаги тергов гуруҳи томонидан ҳибсга олинган Сатторов қарийб уч йил қамоқда бўлган. Кейинчалик иш Олий судда қайта кўриб чиқилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Етказилган моддий ва маънавий зарар қопланган ҳамда у ички ишлар органларига хизматга тикланган.
Мустақиллик йилларида Талъат Сатторов Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2005 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган Сатторовга 2010 йилда генерал-майор махсус унвони берилган. У 2013 йилда ички ишлар органларидан нафақага чиққан.






























Изоҳлар 0
…