Тошкент метроси ёнида икки йигит 40 минг сўм деб фуқарони пичоқ билан қўрқитди

1 дақиқа ўқиш0
Тошкент метроси ёнида икки йигит 40 минг сўм деб фуқарони пичоқ билан қўрқитди

Тошкент шаҳрида икки нафар ёш йигит 40 минг сўмни қўлга киритиш мақсадида фуқарони пичоқ билан қўрқитиб, унинг пулини тортиб олди. Ҳодиса Олмазор метро бекати яқинида содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа тунги соат 23:00 атрофида юз берган. Гумонланувчилардан бири олдиндан режа тузиб, шеригидан пичоқ олиб келишини сўраган. У эса иш жойидан пичоқни олиб, таниши билан учрашган.

Кейин йигитлардан бири метро бекати яқинидаги фуқарони таъқиб қилиб, пичоқ билан қўрқитган ва ундан 40 минг сўм пулни тортиб олган. Шундан сўнг улар воқеа жойидан кетган.

Тергов жараёнида гумонланувчиларнинг бири қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Иккинчи йигит эса шеригининг фуқарога ҳужум қилганини кўрмаганини айтган.

Қайд этилишича, гумонланувчилар 19 ва 20 ёшда. Ҳодисада фойдаланилган пичоқ ашёвий далил сифатида олиниб, Эксперт-криминалистика марказида текширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳар икки гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни пайтда воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?