8 163
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспортини лицензиялашни тўхтатади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль транспорти соҳасида давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари жойлаштирилди, — деб ёзади норма нашри.
Ҳужжатларда қайд қилинишича, ҳажмли қонун ҳужжатлари базаси мавжудлигига қарамай, транспорт бозорининг ривожланишига бир-бирини такрорловчи тартиботлар, автомобиль транспорти соҳасидаги тадбиркорлар учун чекловлар ва тўсқинликлар тўғаноқ бўлмоқда.
Бундай муаммоларни бартараф этиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари йўловчи транспорт ҳаракатини лицензиялаш департаментларини тугатиш бўйича комиссиялар тузилади. Департаментлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига бирлаштирилади.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 2 ой муддатда бепул асосда департаментлар томонидан берилган амалдаги лицензиялар ва лицензия карточкаларини қайта расмийлаштиради. Қайта расмийлаштиришга қадар ташувчилар ўз фаолиятларини эски лицензиялар асисида амалга оширадилар.
Департаментларни тугатиш бўйича комиссия 15 нафар кишидан иборат бўлиб, унга И.Маҳкамов – Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари департаменти мудири бошчилик қилади.
Мазкур Қарорларнинг қабул қилиниши муносабати билан:
1. Президентнинг “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси ҳамда тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига;
2. Президентнинг “Тошкент шаҳри ва тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди