Туркияда 54 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

Туркияда 54 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

Туркиянинг Истанбул шаҳри Шиле туманида денгизда бедарак йўқолган 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси Абдураҳмон Муҳаммад ўғлининг жасади икки кунлик қидирувлардан сўнг топилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 16 август куни Мажера Парк соҳилида юз берган. Ўша пайтда денгизга тушган беш киши чўкиш хавфига дуч келган. Қутқарувчилар улардан тўрт нафарини сувдан олиб чиққан. Бироқ Абдураҳмон Муҳаммад ўғли кучли оқим сабаб очиқ денгиз томон сурилиб кетган ва шундан сўнг ундан дарак бўлмаган.

Воқеадан кейин соҳил хавфсизлиги ходимлари, ўт ўчириш хизмати ҳамда кўнгилли қутқарувчилар иштирокида кенг кўламли қидирув ишлари бошланган. Қидирувлар икки кун давом этган.

18 август куни 54 ёшли ўзбекистонликнинг жасади денгиздан топилган. Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар