Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вильмор «The Mag» журналига берган интервьюсида ўзбек тилида сўзлашишни исташини айтди.
«Бир нечта тилларни билиш, кенг дунёқараш — дипломат учун зарур бўлган сифатлар. Мен тарих, иқтисодиёт, менежментни ўрганяпман.
Тилларга келсак, кўп ишлаган одам янги тилни ўрганиши қийин. Шунга қарамай, ўзбекча гапиришни ўрганишни жуда хоҳлайман. Тошкентга келганимда рус тили бўйича билимимни яхшилаш вазифаси ҳам турганди. Мактаб ва университетни битирганимдан кейин бу тилда сўлашмаган эдим», — деди элчи. Бу ҳақда Daryo.uz маълум қилди.
«Ўзимни аллақачон ўзбекча гапираётгандек қилиб кўрсатиш мақтанчоқлик бўлган бўларди. Асосийси — кунига ўнтадан сўз ўрганиш. Бу қоидага, албатта, риоя қилишда давом этаман, чунки ўзбек тили — чиройли, бой тил, у одамларни яхшироқ тушунишимга ёрдам беради», — дея таъкидлади Виолен де Вильмор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади