08:28 / 27.06.2018
5 318

Навоийда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Навоийда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
25 июнь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Конимех тумани, Шўртепа маҳалласида яшаган Н.М. Nexia русумли машинани «Нурота—Навоий» йўлининг 16-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Нурота туманида яшовчи «Зиё транс Навоий» МЧЖ ҳайдовчиси И.Т. бошқарувидаги Cobalt автомобили билан тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси Н.М. ва Cobalt йўловчиси Н.Т. воқеа жойида ҳалок бўлди.

Cobalt ҳайдовчиси И.Т. ва йўловчиси, маҳалладоши Т.Ч. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Яна бир нафар йўловчиси, маҳалладоши М.Ш.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилди.

ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди