Лукашенко: "Ўзбеклардай савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик"

Лукашенко: "Ўзбеклардай савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик"
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мазкур ташриф тафсилотларини ёритиб бораётган Беларусь Телеграф агентлиги – “БелТА”нинг хабар беришича, икки мамлакат раҳбарларининг тор доирадаги музокарасида Александр Лукашенко Ўзбекистон иқтисодиёти ва давлатлараро муносабатлари тараққий этаётганидан беларуслар мамнун эканини айтиб ўтган, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

Шунингдек, у юртимизда истиқомат қилаётган беларусь диаспорасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор қилган.

“Мен бу ерга Сизнинг Беларусь ва беларусларга муносабатингиз учун миннатдорлик билдиргани келдим. Биз, аввало, меҳнатсеварлигимиз билан бир-бирига жуда ўхшаш халқмиз. Агар ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни ўзбеклар каби савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки карра бойроқ бўлардик. Ўйлайманки, сизлар бизга ўз тажрибангизни ўргатасиз,” – деган Беларусь раҳбари.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар