07:01 / 26.09.2018
5 863

Ёшлар иттифоқи етакчиларига «пахта солиғи» солингани ҳақидаги хабар ўрганилди

Ёшлар иттифоқи етакчиларига «пахта солиғи» солингани ҳақидаги хабар ўрганилди

Ўтган ҳафтада интернетда Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани Ёшлар Иттифоқи кенгаши етакчиси Назарбек Мирзақобулов тумандаги 59та мактаб етакчиларига пахтага одам чиқариш бўйича хат йўллагани ҳақида хабар тарқалганди.

Телеграм орқали йўлланган хат скриншотида, туман етакчиси барча мактаб етакчиларига пахта теримига бир нафардан теримчи жалб этиш, агар одам тополмаса, 100 минг сўмдан олиб келиш бўйича топшириқ бергани, топшириқни бажармаганлар дарҳол лавозимдан озод этилиши, бу ҳокимнинг буйруғи эканидан огоҳлантиргани ёзилганди.

«Kun.uz»га маълум бўлишича, айнан шу скриншот бўйича Қўрғонтепа тумани прокуратураси ва Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси мутахассислари иштирокида суриштирув олиб борилган.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Ёшлар иттифоқи етакчилари туман кенгаши Н.Мирзақобулов томонидан мактаб етакчиларига пахта терими учун бир нафардан одам жалб этиш бўйича топшириқ берилгани, аммо бу топшириқ телеграм орқали эмас, телефон қўнғироғи орқали етказилганини айтишган. Улар одам ўрнига 100 минг сўмдан маблағ йиғилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлашмаган. Улар СМС-хабар тарзида топшириқ олишмагани, кейинчалик уларга теримчиларни тарғибот тадбирлари орқали жалб қилиш кераклиги тушунтирилганини баён қилишган.

Мирзақобуловнинг ўзи ҳам 19 сентябрь куни мактаб етакчиларига пахта теримига Ёшлар иттифоқи туман кенгаши отряди ташкил қилиш мақсадида қўнғироқ қилиб, бир нафардан теримчи жалб этиш бўйича топшириқ берганини тан олган. Аммо у одам ўрнига 100 минг сўмдан пул йиғилиши ҳақидаги гапларни инкор этган. У топшириқни телеграм орқали берганини ҳам тан олмаган.

Унинг компьютер ва уяли алоқа қурилмалари мутахассислар иштирокида текширилган, у телеграм орқали топшириқ юборгани аниқланмаган. Шу билан бирга, у 20 сентябрь куни қабристон тозалаш учун жалб қилиш бўйича етакчиларга юборган хабар мавжудлиги аниқланган.

Эндиликда, аниқланган ҳолатларда (телефон қўнғироғи орқали пахтага бир нафардан одам жалб қилиш бўйича топшириқ ва қабристон тозалаш учун етакчиларни жалб қилиш бўйича топшириқ) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасида (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлов) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёшлар иттифоқи етакчиларига «пахта солиғи» солингани ҳақидаги хабар ўрганилди