
Бир мусулмон даъватчи Европа мамлакатларидан бирига сафар қилди. Сафар асносида ўша мамлакатдаги поезд бекатида ўтирган, ёши 70 лардан ошган бир кекса аёл қўлига олма ушлаб олиб, уни ейишга ҳаракат қилар эди.
Даъватчи унинг ёнига бориб ўтирди ва қўлидаги олмасини олиб, ейишга осон бўлиши учун уни бўлиб берди.
Шу вақт аёл ичига сиғмай йиғлаб юборди.
Даъватчи:
- нега йиғлаяпсиз?
- 10 йилдан бери менга ҳеч ким гапирмайди, 10 йилдан бери фарзандларим мени зиёрат қилишмайди, сен нега ундай қилдинг?
- бу динимизнинг буйруғи, Аллоҳ таоло ота-оналарга яхшилик қилишга буюрган. Менинг уйимда сизнинг ёшингиздаги каби онам бор. У маликалардек яшайди, унинг изнисиз ҳеч ким, ҳеч қаерга чиқмайди. Овқатланаётганимизда онамдан олдин таомга ҳеч ким қўл узатмайди. Мен фарзандларим билан доим онамнинг хизматидамиз...
- у қандай дин.....?
- у Ислом дини...
Натижада кекса аёл Ислом динини қабул қилди.
Азизлар ота-оналаримиз ҳаётлик даврларида уларга қўлдан келганча хизмат қилиб қолайлик...!
Шояд шу амалимиз туфайли Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечириб, Ўзининг раҳматига дохил қилса.
Абдуллоҳ КАМОЛ
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар