Уй хизматчиси 91 ёшли аёлни мунтазам қийнаб келгани фош бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Тошкент шаҳрида 91 ёшли аёлга қараш учун ёлланган уй хизматчиси бир неча ой давомида унга нисбатан зўравонлик қилиб келгани судда ўз тасдиғини топди.
- 33 ёшли ишчи 3–4 ой мобайнида ожиз аҳволдаги кекса аёлни мунтазам калтаклаб, бош, бўйин ва қўл қисмларига тан жароҳатлари етказган.
- Бу қабиҳ иш хонадонга ўрнатилган яширин кузатув камераларидаги тасвирлар орқали фош бўлган.
Тошкент шаҳрида 91 ёшли аёлга қараш учун ёлланган уй хизматчисининг бир неча ой давомида кекса аёлга нисбатан зўравонлик қилгани судда ўз тасдиғини топди. Ҳолат яширин кузатув камераларидаги тасвирлар орқали фош бўлган.
Суд ҳукмига кўра, 33 ёшли аёл уй юмушларини бажариш ва кекса аёлга қараш учун ишга олинган. Бироқ у тахминан 3–4 ой давомида уй эгаларидан яширинча 91 ёшли аёлни мунтазам калтаклаб, унга тан жароҳатлари етказиб келган.
Ожиз аҳволдаги аёл бошидан кечираётган зўравонлик ҳақида яқинларига айта олмаган. Судланувчи суд жараёнида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, доимий ишлардан чарчагани сабаб ўзини тута олмаганини билдирган.
Унинг кўрсатмасига кўра, зўравонлик 2026 йил 19 мартга қадар давом этган. Уй хизматчиси кекса аёлнинг бош, бўйин ва қўл қисмларига уриб, мунтазам равишда тан жароҳати етказганини тан олган.
19 март куни эрталаб у яна аёлни калтаклаган. Орадан кўп ўтмай, хонага бувининг набираси кириб, унинг ҳолидан хабар олган. Кекса аёл ҳеч нарса дея олмаган, фақат кўз ёш тўккан. Айнан шу ҳолат яқинларида шубҳа уйғотган.
Шундан сўнг уй эгалари хонадонга ўрнатилган яширин кузатув камераларидаги ёзувларни текширган ва уй хизматчисининг зўравонлик қилаётганини кўрган. Ушбу тасвирлар кейинчалик тергов учун муҳим далил бўлиб хизмат қилган.
Суд қарорига кўра, аёл қийнаш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.






























Изоҳлар 0
…