Намангандаги тезкор тадбирларда 6 нафар қидирувдаги шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш126
Намангандаги тезкор тадбирларда 6 нафар қидирувдаги шахс ушланди

Наманган вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 103 нафар шахсдан ноқонуний буюм ва ашёлар аниқланган. Шунингдек, қидирувда бўлган 6 нафар шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбирлар вилоят ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган.

Текширувлар натижасида 37 нафар шахснинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари, 66 нафар шахсда эса маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тезкор тадбирлар давомида 35 дона совуқ қурол аниқланган. Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, сотиш ва етиштириш билан боғлиқ 19 та ҳолат фош этилган. Ашёвий далил сифатида 400 граммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси ҳамда 11 туп гиёҳвандлик ўсимлиги олиб қўйилган.

Бундан ташқари, 4 та ўқотар ва 2 та пневматик қурол аниқланган. Ноқонуний валюта сақлаш билан боғлиқ яна бир ҳолат ҳам фош этилган.

Маълумотларга кўра, ўтказилган тадбирлар натижасида илгари очилмай қолган 15 та жиноят ҳам аниқланган. Қидирувда бўлган 6 нафар шахс ушланган бўлса, бедарак йўқолган 2 нафар фуқаро топилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?