Ўзбекистон 2018 йилнинг январидан сентябригача 350 минг россиялик туристни қабул қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 марта кўп демакдир. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов мамлакат сайёҳлик салоҳиятига бағишлаб Новосибирскда ўтказилган тақдимотда маълум қилди, деб ёзади Sputnik.
«Тўққиз ой ичида мамлакатга ташрифчилар сони умуман олганда 3,9 миллионгача кўпайди. Россиядан туристлар сони тўққиз ойда 350 минг кишига етди. Ўтган йили бу кўрсаткич 270 минг кишига тенг эди», - деди элчи.
Ботиржон Асадовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайёҳларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда: шу йилнинг январь сентябридагина мамлакатда 190 дан ортиқ янги туроператорлар ишлай бошлади, 2017 йилда эса уларнинг сони 128 та эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди