19:47 / 21.12.2018
5 614

Рашид Қодиров устидан олиб борилаётган тергов қайси жараёнда? (видео)

Рашид Қодиров устидан олиб борилаётган тергов қайси жараёнда? (видео)
Халқаро пресс-клубда илк маротаба ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокида қўшма матбуот конференцияси ўтказилди.

Унда Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Адлия вазирликлари, Давлат божхона ва Давлат солиқ қўмиталари раҳбар ўринбосарлари иштирок этиб, ўз соҳаларида 2018 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар ҳамда 2019 йилда режалаштирилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев журналистларга Рашид Қодиров ва Абдусалом Йўлдошевларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар тақдири не кечаётгани хусусида ҳам сўзлаб берди.

Ҳуқуқ посбонининг маълум қилишича, Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Суд жараёни қачон ва қаерда бўлиши ҳақида хабардор қилиниши айтиб ўтилди.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси собиқ раисининг биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошевга нисбатан очилган жиноят иши бўйича эса тергов жараёни давом этмоқда.

Олий суд тизимидаги матбуот хизмати ўз вақтида ОАВ ва аҳолига ахборотлар етказиб берилиши ҳақида маълум қилинди.

Шу ҳақида баён этилган лавҳани қуйидаги ВИДЕО орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рашид Қодиров устидан олиб борилаётган тергов қайси жараёнда? (видео)