19:49 / 04.04.2019
3 646

«Малика» яқинида ЙПХ машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди (видео)

«Малика» яқинида ЙПХ машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди (видео)
Тошкент шаҳрининг «Малика» савдо мажмуаси олдидан ўтувчи кичик ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур кўчаси билан кесишмаси чорраҳасида бирваракайига уч енгил автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Kun.uz нашри хабар қилишича, мазкур ҳодиса 4 апрель куни кундузи соат 12:50 лар атрофида содир бўлган.

Ушбу ҳодисанинг фарқли жиҳатларидан бири шундаки, Chevrolet Spark, BMW 3 series (e30) автомашиналари ўртасига Йўл патрул хизматининг Chevrolet Lacetti русумли, ажратувчи чироқ ва белгиларга эга автомобили тушиб қолган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисасидан ҳеч ким жиддий жабрланмаган. Фақат автомашиналарга жиддий шикаст етган.
Шунингдек, чорраҳада бирмунча тирбандлик юзага келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Малика» яқинида ЙПХ машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди (видео)