date
views 4 822

Автомобиллар учун янги йиғим жорий этилади

Автомобиллар учун янги йиғим жорий этилади
Кеча, 6 сентябрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига янги моддалар киритиш масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида:

- ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши;
- транспорт воситаларига нисбатан тўланадиган утилизация йиғимининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланиши;
- утилизация йиғимининг тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, шунингдек утилизация йиғимини ундириш назарда тутилган.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарига кўра, ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобиллар учун янги йиғим жорий этилади