Жорий йилнинг 15 ноябрида Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев ташаббуси билан Татаристон Республикасининг маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари иштирокида 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгаш депутатларига сайловга бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди.
Бош консул Ф.Насриев 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Парламент сайловларида иштирок этиш истагини билдирган барча фуқароларимиздан saylov.mfa.uz сайти оркали электрон тартибда рўйхатдан ўтишлари ёки Бош консулхонанинг 8-843-526-55-63; 8-843-526-55-64 рақамларига қўнғироқ қилиб, ўзлари ҳақида маълумотларни тақдим қилишлари орқали сайловда иштирок этиш мумкинлиги ҳамда айнан сайловда иштирок этиш истагини олдиндан билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг мурожаатларига биноан сайлов бюллетенлари буюртма қилиниши ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда нафақат Татаристон Республикасида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, балки Приволжск федерал округида (РФ 14 та ҳудуди) истиқомат қилаётган барча фуқароларимизни ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, давлатимиз келажагини белгилашда ва муносиб номзодга овоз бериш учун бевосита қатнашиш имкониятидан фойдаланишга чорлади.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасида ташкил этилган 52 – сайлов участкаси 22 декабрь куни соат 08:00 дан тунги соат 20:00 га қадар ўрнатилган тартибда сайловчиларни қабул қилиши маълумот сифатида эълон қилинди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди