21:42 / 16.12.2019
5 606

Шуҳрат Ғаниев қайси блогерни мунтазам кузатиб боришини айтди

Шуҳрат Ғаниев қайси блогерни мунтазам кузатиб боришини айтди
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Вилоят раҳбари ижтимоий тармоқлардаги турли хил шов-шувлар, жамиятда журналист ва блогерларнинг ўрни ҳақида ўз муносабатини билдирди:
Мамлакатнинг тараққиётида оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Шунинг учун ҳам бу касб эгаларини жуда ҳурмат қиламан. Матбуот холислик, ҳаққонийлик ва тўғриликни талаб қилади. Бу мезонларга амал қилган журналистларимиз турли уйдирма ва шов-шувларга учмайди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳеч қачон бир томонлама манфаатларни ҳисобга олмаслиги керак.

Тўғри, баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ. Раҳбарлар журналист ва блогерлар билан мулоқот қилишдан қочмасдан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш вақти келди. Кўплаб журналист ва блогерлар чиқишларини мунтазам кузатиб бораман. Мен бирорта блогерга устунлик бермоқчи эмасман. Хушнудбек Худойбердиевнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишларини ҳамиша қизиқиб, кузатаман
.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Ғаниев қайси блогерни мунтазам кузатиб боришини айтди