06:30 / 23.12.2019
2 955

«Пора олган Яратганнинг олдида жавоб беради...лекин диний таълим-тарбия бериш партия дастурида йўқ»

«Пора олган Яратганнинг олдида жавоб беради...лекин диний таълим-тарбия бериш партия дастурида йўқ»
Шундай ҳолатлар бўладики, аниқ билиб-кўриб турибсиз, нима қилса қандай натижа бериши аён, лекин ўша ишни қилмаймиз. Нега? Сиз ва биз билмаган қандайдир сабаблар бор...

MY5 каналида «Дебатдан сўнг» номли кўрсатув эфирга берилди. Бошловчи партия раисидан коррупцияни илдизи билан йўқ қилишни қандай амалга оширмоқчилигини сўради. Диалог:

Партия раиси: – Биз ҳуқуқий маданиятимизни оширишимиз керак. «Эртага муқаррар жазони оламан». Мен биламан, сиз биласиз, дейди, Амиршоҳ (Амирхон дейилмоқчи) билан Наримон ака билади, дейди, бошқа ҳеч ким билмайди, дейди. Билмайдики тепадаги (Зот) ҳаммасини кўради. Албатта, ўзгариш бўлади.
Бошловчи: – Яратганни назарда тутяпсизми, Худо кўриб турибди, деганда?

ПР: – Албатта, барибир жавоб беради у, эртаси куни...
Б: – Жазо куни, ҳисобот куни муқаррарлигини уларга сингдириш учун диний таълим-тарбияни сингдириш керак, жорий этиш керак таълимга.

ПР: – Динни ҳурмат қилиш керак, билиш керак...
Б: – Лекин ҳозирги пайтда «Дин тарихи»дан бошқа фан ўтилмайди. Бу бўйича бирор-бир таклифингиз борми?

ПР: Бу масала бўйича бизнинг дастуримизда йўқ...лекин биз айтяпмиз, тарбия-таълим баробар бориши керак...

Суҳбатни шу жойида тўхтатиб, ўзимизга-ўзимиз савол берамиз, нега очиқ-ойдин кўриниб турган нарсаларни билмасликка оламиз? Партия раиси ўзи аниқ айтиб турибди, «Тепадаги (Зот) ҳаммасини кўради». Жавобсиз саволлар...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Пора олган Яратганнинг олдида жавоб беради...лекин диний таълим-тарбия бериш партия дастурида йўқ»

Жамият янгиликлари