Ерфурушлик билан боғлиқ жиноятлар «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» киносидаги сохта шоҳнинг гапларини ёдга солаверади денг: «Олувринглар, давлатнинг ери камайиб қолмайди».
Илгари ҳам, ҳозир ҳам ер майдонлари – давлатники. Тегишли тартиб-қоидаларга асосан сотиб олинса, бошқа гап. Аҳоли йилдан йилга кўпайиб, ҳар қарич ер қадри ошиб борар экан, давлатнинг ерини ўзлаштиришга ҳаракат бўлаверар эканда.
Мана, Наманганнинг Янгиқўрғонида ерфурушликка оид яна бир жиноят фош этилди. Яъниким, тумандаги фермерлардан бири ўзига ижара асосида бириктириб берилган очиқ ер майдонидан 2 гектари пуллашга тушсами?! Шунча ер майдонини фуқаро Н.Р.га хусусий боғдорчилик ва уй-жой қуриш учун расмийлаштириб беришни 35 минг АҚШ долларига баҳолаб, 4000 «кўк»и-ю қолганини ўзимизнинг сўмда (28,5 млн.) олаётганида ушланди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотларига таяниб берган хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?