Зоир Мирзаев Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентларини таққослади

  • 28 январь 2020, 14:54
  • 2 818
  • Жамият
  • Зоир Мирзаев Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентларини таққослади
    Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиевга берган интервьюсида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов ва амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев сиёсатини таққослади, деб ёзмоқда «Gazeta.uz»га таяниб Дарё нашри.

    Ҳокимнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримов жуда талабчан раҳбар бўлган.

    Зоир Мирзаевнинг айтишича, у Ислом Каримов билан кўп йиллар ишлаган ва мулоқотда бўлган. Биринчи Президентнинг ўрганиш мумкин бўлган жуда кўп томонлари бўлган. У жуда талабчан, кадрларни баҳолаш нуқтаи назаридан, у одамнинг нигоҳига қараб унинг алдаётган ёки алдамаётганини била олган. Мулоқот вақтида Ислом Каримов нима учун хатога йўл қўйилганини ва қаерда оқсаш борлигини кўп бор сўраган.

    Қашқадарё ҳокимининг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев жойлардаги вазиятни яхши билади. Унинг топшириқлари муаммонинг ечимига қаратилган.

    Шавкат Мирзиёев сиёсатининг фарқли жиҳатларидан бири сифатида Зоир Мирзаев очиқликни айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, аввал ҳам Ўзбекистонда қандайдир даражада очиқлик ва танқид бўлган, бироқ ҳозирги кунда бу бошқа даражада.

    Зоир Мирзаев қўшни мамлакатлар билан муносабатларнинг яхшиланганини ҳам таъкидлаб ўтган.
    Ҳокимнинг фикрича, ҳокимларда президент билан мулоқот қилиш учун кўпроқ имкониятлар пайдо бўлган. Ҳоким сифатида ҳал қилиш мумкин бўлмаган муаммолар ҳақида гапириш имконияти юзага келган.

    Хушнудбек Худойбердиев Зоир Мирзаевдан ҳокимларда президент билан бевосита алоқа бор ёки йўқлигини сўраган. Бунга жавобан ҳоким ижро органи сифатида улар аввало Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишини айтган.

    Зоир Мирзаев ҳали Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзидан қўнғироқ бўлмаганини қайд этиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов ҳам ҳеч қачон унга қўнғироқ қилмаган.

    » » Зоир Мирзаев Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентларини таққослади