date
views 4 422

Рашк сабабли бошланган жанжал пичоқбозлик билан тугади

Рашк сабабли бошланган жанжал пичоқбозлик билан тугади
Жиззах. 2020 йил 09 феврал куни тахминан соат 20:45 да муқаддам судланган 52 ёшли Қ.А., ўзига олдиндан таниш бўлган 39 ёшли Д.Ж (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, Д.Ж.нинг бугунги кундаги турмуш ўртоғи 67 ёшли Ф.Х. билан ўзаро рашк туфайли тортишиб қолган. Натижада Қ.А. ўзи билан олиб келган пичоқни Ф.Х.нинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган ва шу пичоқ билан ўзига ҳам жароҳат етказган.

Натижада Ф.Х. ва Қ.А. лар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рашк сабабли бошланган жанжал пичоқбозлик билан тугади