08:45 / 14.08.2020
2 461

Фарғонада сифати кафолатланмаган 356 литрдан зиёд алкоголли энергетик ичимликлар тўхтатиб қолинди

Фарғонада сифати кафолатланмаган 356 литрдан зиёд алкоголли энергетик ичимликлар тўхтатиб қолинди
Чет элда ишлаб чиқарилган, таркибида алкогол мавжуд бўлган энергетик ичимликларнинг божхона назоратидан яширин равишда олиб кирилиши энг аввало уларнинг сифатини шубҳа остига қўяди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текзор тадбирда фуқаро Ў.Ю. бошқарувида чегарадош ҳудуддан ҳаракатланиб келаётган “Лада Ларгус” русумли автомашина кузатувга олинади.

Мазкур автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб текширилганида, автомашина салонида муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 792 дона алкоголли энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

Сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 356 литр мазкур ичимликларнинг жами қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20 млн. 592 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада сифати кафолатланмаган 356 литрдан зиёд алкоголли энергетик ичимликлар тўхтатиб қолинди