23:03 / 15.08.2020
2 793

Қандай ҳолатда одам вужудида тиббий тадқиқот ўтказишга рухсат берилади?

Қандай ҳолатда одам вужудида тиббий тадқиқот ўтказишга рухсат берилади?
Қонунчиликка кўра, инсонни объект сифатида жалб этиб, биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фақат лаборатория тажрибалари ўтказилганидан ва фуқаронинг ёзма розилиги олинганидан кейингина давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида йўл қўйилади.

Фуқарони биологик-тиббий тадқиқотларда қатнашишга мажбурлаш мумкин эмас.

Биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фуқародан розилик олинаётганда унга тадқиқотнинг мақсади, усуллари, қўшимча оқибатлари, эҳтимол тутилган хавфи, тадқиқотнинг қанча давом этиши ва кутилаётган натижаларига оид маълумотлар берилиши лозим.

Фуқаро тадқиқотнинг исталган босқичида унда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай ҳолатда одам вужудида тиббий тадқиқот ўтказишга рухсат берилади?