
Президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорликни ҳудудлардаги қўшимча имкониятлар ҳисобига ривожлантириш масаласида йиғилиш ўтказди. Унда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳақида ҳам сўз борди.
Бош вазир ўринбосарига уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш вазифаси юклатилди.
«Бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар»лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Олтин дафтар» реестри ҳам шакллантирилиши, унга хориждаги салоҳиятли ватандошлар – потенциал инвесторлар, нуфузли университетлар профессорлари ва халқаро ташкилотларда ишловчи ўзбекистонликлар киритилиши маълум бўлганди.
ТадбиркорликЁшлар ДафтариАёллар ДафтариБандлик МасалалариМолиявий Қўллаб-ҚувватлашИшсиз Ёшлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар